Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

даъватчиларни машаққат ва қийноқларга, турли-туман озорларга гирифтор этган бўлса ҳам, оммавий тарғибот самараси даъватнинг уфқларини кенгайтирди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг Маккада ҳукмрон бўлган зулм, шафқатсизлик ва қулдорликка қарши чиқишлари ҳамда кофирларнинг қилмишларини фош этишлари Қурайш бошлиқларининг адоватини янада алангалатиб юборди. Расулуллоҳ с.а.в. ва асҳоблари билан Қурайш кофирлари ўртасида энг машаққатли босқич ва энг оғир давр бошланди. Чунки сақофат бериш давридан таъсир кўрсатиш даврига ўтиш - ҳикмат билан иш олиб боришга, сабрга ва ишларни пухталик билан юритишга муҳтож бўлгани туфайли - натижа ва ҳолатлар қандай бўлишидан қатъий назар очиқ даъват қилиш, бутун оламга қарши чиқиш зарурлиги учун энг машаққатли давр ҳисобланади. Зеро, бу кофирларнинг мусулмонларни динларидан қайтариш даври бўлади. Бу даврда иймон, қийинчиликларни кўтара олиш қуввати, оғир дамларда матонатли бўлиш сифати намоён бўлади. Расулуллоҳ с.а.в. ва асҳоблари бу даврда қудратли тоғлар ҳам кўтара олмайдиган зулм, жабру-ситам ва машаққатларга чидаб, даъватни давом эттирдилар. Саҳобалардан айримлари динларини асраш учун Ҳабашистонга кетишди, баъзилари оғир азоблар остида ҳалок бўлди, бошқалари ҳар турли озорларга сабр қилди. Бу ҳолат узоқ муддат давом этди, бу муддат Макка аҳли Ислом нуридан таъсирланиши ва унда зулматлар парчаланиб кетиши учун кифоя қилди. Расулуллоҳ с.а.в. уч йил Арқамнинг ҳовлисида бўлиб, шу давр мобайнида яширинча уюшиш ва сақофат бериш даври ниҳоясига етган бўлса, яна саккиз йилни Расулуллоҳ с.а.в. кураш билан ўтказдилар. (Бу даврда одамларга мўъжизалар зоҳир бўлди). Шунга қарамасдан, Қурайшнинг мусулмонларни азоблаши камаймади, Исломга қарши урушишдан ғайрати сусаймади. Тўғри, мусулмонларнинг Қурайш билан тўқнашуви сабабли бутун Арабистон ярим ороли Исломдан хабардор бўлди. Бунга ҳожиларнинг даъват ҳақида эшитганларининг одамларга етказиши сабаб бўлди. Бироқ, кўпчилик томошабин бўлиб турар, иймон томонига бир қадам ҳам яқинлашмас, балки Қурайшни ғазаблантириб қўймаслик учун Расулуллоҳ с.а.в.дан узоқроқ юрар эди. Бу ҳолат Расулуллоҳ с.а.в. ва асҳоблари учун жуда оғир бўлди. Энди учинчи даврга - Исломни татбиқ қилиш даврига ўтиш зарурати туғилди. Лекин Макка аҳлининг қаттиқ туриши бунга имкон бермас эди. Мусулмонларга нисбатан зулмнинг янада кучайиб кетиши уларга даъват учун бўш вақт қолдирмас, балки уларни чорасиз қилиб қўяр эди. Одамларнинг даъватдан юз ўгиришлари эса уларнинг аламларини янада оширар эди.

 

22-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203